Умумий йигилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директорининг меҳнат шартномасини тўхтатиш ҳақида.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
13. Жамият ҳудудида қурилиш ишларини олиб бориш ҳақида
14. Жамият Устав капиталини камайтириш.
15. Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш.
16. Жамиятнинг акция чиқарилуви тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
Умумий йигилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 24 март кунидан танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (71)-251-34-64
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини: 2021 йил 09-март, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2021 йил 31 март.
Акциядорларнинг умумий йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида, жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг раҳбари томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши