Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаси бўйича ўзгаришлар тўғрисида тушунча берсангиз?
- 2014 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўзлган турар жойларга, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м.дан ошиқ бў'лганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотларга -1,2 фоиз, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан ошиқ ва 500 кв.м.гача бо'лган бо'лган турар жой ва квартираларга -1,4 фоиз, 500 кв.м.дан ошиқ бўлган турар жой ва квартираларга -1,8 фоиз миқдорида мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан солиқ ставкаси қўлланилади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорининг 18 иловаси) ---
Корхонамнинг банкдаги хисоб рақамини менга қулай бўлган ва менинг корхонам жойлашган вилоят ҳудудидаги исталган тижорат банкларида очишим мумкинми ёки фақатгина корхонам давлат рўйхатдан ўтган ҳудудда жойлашган тижорат банклардами?
- “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги” Йуриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009-йил 27 -апрел) 3-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ, улгуржи савдо корхоналари-ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очишлари лозимлиги белгиланган. ---