Жамиятнинг ишини ташкил этиш ва ривожлантириш омиллари
Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фиксал режими;
• Жамиятни жисмоний ривожланиши;
• Жамият имиджи;
• Жамият хизматлари нархлари;
• Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;
• Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва махсулотларга нархлар;
• Солиқ режими;
• Банк кредитланишининг нархи ва шартлари;
• Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;
• Низом жамғармасининг миқдори ва дивидендларни тўлаш частотаси.
• Жамиятга қарашли бино ва иншоотларни ижарага бериш ва уларга коммунал хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш.
Жамият ҳудудида 212 та халқ истеъмоли молларига ихтисослашган савдо дўконлари, 18 та озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш бўйича савдо дўконлари, 700 та қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосига мўлжалланган савдо расталари, 5 та аравалар ва 10 та электрон тарозилар мавжуд бўлиб, улардан тушадиган маблағларни шунингдек, ижарага берилган бино ва иншоотлардан ижара ҳақлари ва 2 та 1600 кв.м дан иборат автотураргоҳдан тушадиган тушумларни белгиланган таъриф асосида ундириш.
Жамият фаолиятининг асосий турлари ва даромадлари
- Бозор ҳудудида аҳолининг кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, савдони ташкил этиш бўйича савдо хизматларини кўрсатишдан иборат.
Жамиятнинг асосий фаолият турлари ва даромадлар манбаига қуйидагилар киради:
- савдо жойлари учун ундириладиган жой ҳақи тўловлари (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, бошқалар);
- бозорнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
- сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
- арава, тарози,ҳожатхона ва бошқа хизматлар учун тўловлар;
- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари ҳисобланади.