“Сирғали деҳқон бозори” АЖ директорининг
2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан
ХИСОБОТИ
“Сирғали деҳқон бозори” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 августдаги 315-сонли , 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарори ва бошқа меъёрий хужжатларга асосан фаолият юритиб келмоқда.
Жамият жами 4.5 гектар майдонга жойлашган бўлиб, тадбиркорлар фаолият кўрсатиши учун 1124та савдо ўринлари мавжуд.
Жамиятимиз 2014 йил якуни бўйича, ялпи даромад режаси 1083.3млн. сўм. Бўлган ҳолда, амалда 1267.7 млн. сўм даромад олиниб, режа 117%га ошириб бажарилди.
Тасдиқланган ҳаражатлар ва даромадлар сметасининг асосий тушум кўрсаткичлари ошириб бажарилди. Шу жумладан, жой хақи режаси 834,0млн.сўм бўлган ҳолда, амалда 818,4 млн. сўмга бажарилди, бу режанинг 98% ни ташкил этади. Хизмат хақи турлари бўйича тушум режаси 41,4млн. сўм бўлган холда, амалда 2,9 млн. сўмга кам бажарилди, бу режанинг 93%ни ташкил этади.
Жамият томонидан 2014 йилнинг сентябр ойида аҳолига асосий турдаги арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини савдо терминаллари орқали сотишни йўлга қўйиш мақсадида янгидан «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖи ташкилэтилган бўлиб, 2014 йилнинг 4-чораги мобайнида «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖининг товарайланмаси режаси 145 млн. сўм бўлган холда, амалда 145.7 млн. сўм ёки режа 100%га бажарилди, ҳозирда бир ойлик товарайланмаси 164 млн. сўмга етказилиб ойлик товарайланма режаси 100% га бажариб келинмоқда ва савдо расталаридаги асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турлари кенгайтирилди. Шу билан бир қаторда аҳолининг аксарият қисми томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хариди пластик карточка орқали амалга оширилишини инобатга оладиган бўлсак «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖининг товарайланмасининг салмоқли қисми тўлов терминаллари орқали сотилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташкил этади, бунинг барчаси аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун бўлган саъйи ҳаракатлардир.
Жамият бино ва иншоотларни ижарага бериш режаси 81.1 млн. сўм бўлган холда амалда 271 млн. сўм ёки режа 334%га бажарилди, шу жумладан инфратузилмадан фойдаланганлик учун тушум режаси 11.3 млн. сўмга яъни режа 109%га,ортиғи билан бажарилди.
Ялпи даромад режаси ошириб бажарилиши билан, даромадга боғлиқ бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳам ошди, жумладан: бозорлар даромадларидан маҳаллий бюджетга 50% ажратма режадаги 522,7 млн. сўм ўрнига 611,7 млн. сўмга, яъни 89 млн. сўм кўп, мақсадли жамғармаларга 3.5% мажбурий ажратмалари (пенсия, йўл, мактаб фондларига) 6,5 млн. сўмга кўп ажратилди.
Жамият ишчи-ходимларига ажратилган иш хақи миқдори 168,3 млн. сўмни ташкил этиб, бу режага нисбатан 23,2 млн. сўмга кам, иш хақи билан боғлиқ 25% тўлов мутаносиб равишда 5.8 млн. сўм кам ажратилди. Бунинг сабаби, жамиятда бўш иш ўринларининг мавжудлиги бўлди.
Бундан ташқари сув ва канализация харажатлари 58,7 млн. сўмни, электр таъминоти ҳаражатлари 23,4 млн. сўмни, дизенфекция харажатлари 1.5 млн сўмни, махсустранс хизмати харажатлари 44 млн сўмни, шундан 696 млн. сўми жамиятда 2013 йилда ўтказилган текширув натижасида кўшимча хисобланган солиқлар ва молиявий жарималарни ташкил этди.
2014 йилнинг Баланс хисоботида кўрсатилган кўрсатгичлар хисоботи:
Ўзоқ муддатли активлар кўрсатгичлари:
Асосий воситалар қолдиғи - 629 507минг сўм
Узок муддатли инвестициялар - 503903,5 минг сўм
Жорий активлар кўрсатгичлари:
Товар моддий захиралар - 67600 минг сўм
Дебитор қарзлар - 207515,5 минг сўм
Муддати ўтган дебитор қарз - 143609,9 минг сўм
Пул маблағи жами -13897,3 минг сўм
Баланс активи бўйича жами -1929160 минг сўмни ташкил этади.
Ўз маблағлари манбалари балансининг пассив кўрсаткичлари:
Устав капитал - 650000 минг сўм ташкил этади
Резерв капитали - 65653,9 минг сўм
Қопланган зарар – 696272,7 минг сўм
Кредитор қарзлар - 1035452,5 минг сўм
Муддати ўтган кредитор карзлар - 610 748,10 минг сўм.
Баланс пассиви бўйича жами: 1929160минг сўмни ташкил этади.
Жамиятимизнинг иқтисодий кўрсаткичларни динамик тахлил киладиган бўлсак:
- 2013 йилда қопланган зарар -195802,2 минг сўмни ташкил этган.
- 2014 йилда қопланган зарар 696272,7 минг сўмни ташкил этган.
Даромад тушумлари йил сайин ошиб борилаётганлиги, савдо жойлари сони, хизмат кўрсатиш соҳаси турлари ва савдо дўконлари кўпайганлиги, ижара ва жой хақи ставкалари ошганлиги, даромад манбаларини ошишига олиб келмоқда.
Лекин шунга қарамасдан, жамият харажатлари хам ортиб бораётгани сабабли, 2014 йил якуни бўйича режалаштирилган соф фойдаси 131.4 млн сўм миқдорида бажарилди.
2014 йилдаги олинган соф фойданинг миқдорини2013 йилда кўрилган зарарни бартараф этиш чораларни кўрилиши режалаштирилган.
2015 йил давомида “Сирғали деҳқон бозори” АЖ ва “Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖи молия-хўжалик фаолиятида иқтисодий ўсиш борасида бир қатор ишлар қилиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда бу соҳада сезиларли ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.
2015 йилда жамият даромадларини ошириш ва харажатларни қисқартириш ҳисобига ва жамиятнинг 2015 йил учун тузилган “Бизнес план”ида режалаштирилган ишларни амалга ошириш орқалиянада кўпроқ даромад олиш кўзда тутилган.
“Сирғали деҳқон бозори” АЖ
директори в.б. С.А.Исмоилов