Жамиятнинг молия-хўжалик ҳолати маълумотлари, таҳлиллар

Ҳурматли акциядорлар!

        «Сирғали деҳқон бозори» АЖнинг яккабошлик асосидаги ижро этувчи органи директори вазифасини бажарувчи Исмоилов Сирожиддин Ахмадович ўз меҳнат фаолияти давомида жамият учун бир қатор ижобий ишларни амалга оширди. Яъни бозорда фаолият кўрсатаётган сотувчи ва тадбиркорларга шароитлар яратилганли боис 2014 йил давомида кунлик патта тушумини, ижара ва инфратузилма тўловларини ундирилиши ошиб жамиятнинг ҳисоб рақамига тушаётган маблағлар ҳажми сезиларли ошди. 

        2014 йилнинг сентябр ойида аҳолига асосий турдаги арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини савдо терминаллари орқали сотишни йўлга қўйиш мақсадида янгидан «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖи ташкил этилган бўлиб, 2014 йилнинг  4-чораги мобайнида «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖининг товарайланмаси режаси 145 млн. сўм бўлган холда, амалда 145.7 млн. сўм  ёки режа 100%га бажарилди, ҳозирда бир ойлик товарайланмаси 164 млн. сўмга етказилиб ойлик товарайланма режаси 100% га бажариб келинмоқда ва савдо расталаридаги асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турлари кенгайтирилди ва аҳолининг аксарият қисми томонидан фойдаланиладиган пластик карточкалар орқали савдо қилиш ҳажми сезиларли даражада ошди. 

        Бундан ташқари жамият ўз олдида белгиланган смета режаларини ойма-ой бажариб,бозорлар даромадларидан маҳаллий бюджетга 50% ажратмаўтказилиши таъминланди.

        Жамиятнинг ҳозирги кунда ишлаб турган директор вазифасини бажарувчи лавозимидаги ИсмоиловСирожиддин Ахмадовични номзоди«Сирғали деҳқон бозори» АЖнинг директори лавозимига сайлашучун киритилади.

Бундан ташқари жамият директорлигига жамият директорининг тозалик бўйича ўринбосари А.Мирзаевнинг номзоди ҳам тавсия этилган бўлиб, А.Мирзаев 1988-2012 йиллар давомида иқтисодчи, тафтишчи ва солиқ тизимларида фаолият юритган бўлиб, 2015 йилнинг 05 январидан бошлаб «Сирғали деҳқон бозори» АЖ директорининг тозалик бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

«Сирғали деҳқон бозори» АЖ

 Кузатув кенгаши

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2022-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 1
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 0
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 2

ОБУНА БЎЛИШ

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

govuz mygovuz

gki rfb

finans cbank

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

   

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Copyright © 2015-2022 "Sirgali Dehqon Bozori" Акциядор жамияти
Сайтни ишлаб чиқувчи — «Ayuda Group»