Ривожлантириш стратегияси, Бизнес режалар
  • RU
  • UZ

Акциядорлик жамияти 2015 йил молиявий – хўжалик фаолияти учун

БИЗНЕС – РЕЖА

  1. I.Кириш қисми.

 

“Сирғали деҳқон бозори” АЖ аҳолининг қишлоқ хўжалик, озиқ – овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга қаратилган талаб ва таклифлар асосида ўз фаолиятини ташкил этади. Тошкент шаҳар Сирғали туман ҳокимининг 1998 йил 22 октябр 632-сонли қарори билан  “Сирғали деҳқон бозори” АЖ номи тасдиқланган.

Манзили: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, Сергели-6 даҳаси “Сирғали деҳқон бозори”.

“Сирғали деҳқон бозори”АЖ таркибига қуйидагилар киради:

  • Сирғали – 6
  • Сирғали – 1
  • Сирғали – 3
  • Сирғали – 7
  • Янги Қўйлиқ
  • Қўйлиқ-6
  • Авиа шаҳарча
  • Эркин

2015 йил 1 январ ҳолатига ажратилган савдо жойлар дислокацияси.

“Сирғали деҳқон бозори” АЖ ва шахобчилари ҳудудида қишлоқ хўжалик моллари билан савдо қилишга ажратилган савдо ўринлари сони ҳақида.

МАЪЛУМОТНОМА

Бозорлар номи Жами савдо ўрни Бозорда эгаллаб турган ер майдони, кв.м. Манзили
1 Сирғали -6 343 5150,0 Янги Сирғали кўчаси
2 Сирғали -1 64 300,0 Сирғали – 1
3 Сирғали -3 559 3350,0 Янги Сирғали кўчаси
4 Сирғали -7 40 350,0 Сирғали – 7
5 Янги Қуйлюк 74 80,0 Қўйлюқ-5
6 Қуйлюк-6 20 100,0 Қўйлюқ-6
7 Авиа шаҳарча 9 60,0 Авиагородок
8 Эркин 15 80,0 Эркин
  Жами 1124 х  

 

  1. II.Фаолият турлари.

 

  • Қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотлари учун савдо жойлари ажратиш.
  • Жисмоний ҳуқуқий шахсларга шартнома асосида хона ва воситаларни ижарага бериш.
  • Коммунал ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш.
  1. III.Муассислар.

Тошкент шаҳар ҳокимияти 95,54 % акциялар эгаси.

  1. IV.Низом жамғармаси.

 

Жамият низом жамғармаси – 650 000,0 минг  сўм:

  • Тошкент шаҳар Ҳокимияти – 95,54% ёки 621023,0 минг сўм.
  • “Маҳалла” хайрия жамғармаси – 0,15%, ёки 1000,0 минг сўм
  • “Тошкент иккиламчигорметал” ШК – 0,06% ёки 400,0 минг сўм
  • ОАО “Таш з-д по ремонту пассажир.вагонов” - 0,77% ёки 5000,0 минг сўм
  • Авиакомпания “Авиализинг” - 0,44%  ёки 2874,0 минг Сўм
  • ОАО “Эски жува деҳқон бозори” - 1,54% ёки 10000,0 минг Сўм
  • ОАО “Миробод деҳқон бозори” - 0,38% ёки 2500,0 минг Сўм
  • Бошқа жисмоний шахслар улуши – 1,11% ёки 7203,0 минг Сўм

Ҳар бир оддий акциянинг номинал қиймати 1000 сўмни ташкил этади.

  1. V.Акциядорлик жамиятининг бошқарув ва ижро тузилмаси.

 

Юқори бошқарув органи акциядорларнинг умумий мажлиси бўлиб, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатларига қуйидагилар киради:

  • Жамият уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
  • Жамиятни қайта ташкил этиш.
  • Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссияни тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш.
  • Жамият Кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш,унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш.
  • Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  • Жамиятнинг устав низомини кўпайтириш.
  • Жамиятнинг Устав низомини камайтириш.
  • Ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш.
  • Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш.
  • Жамиятнинг аудиторини тасдиқлаш.
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш.
  • Акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик.
  • Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
  • Акцияларни майдаланиш ва йириклаштириш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатига киритилган масалалар ҳаволақилиш учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

  1. VI.Асосий ҳуқуқий – меъёрий базаси.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Бир мартали жой ҳақларини ундириш ҳақида”ги 1992 йил қонуни. Вазирлар Маҳкамасини “Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 2 август 373-қарори.

  • «Бозорлар фаолиятини такомиллаштириш ва маҳсулотлар сотиш учун зарур шарт-шароитлар яратишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2000 йил 22 июн 239-қарори.
  • «Бозорлар фаолияти ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 2000 йил 12 август 315-қарори.
  • «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 2002 йил 6 май 154-қарори.
  • «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарини ноқонуний олиб келинишини ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 19 июн 257-қарори.
  • «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 20 август 295-қарори.
  • «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолиятини-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 26 ноябр 107-қарори.
  • «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг аҳамияти ва уларни тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 28 январдаги 3202-фармони.
  • «Хусусийлаштирилган корхоналарида корпоротив бошқарувни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 19 апрелдаги 189-қарори.
  • «Ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 29 июлдаги 330-қарори.
  • «Тижорат фаолияти учун мўлжаланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 12 августдаги 387-қарори.
  • «Тижорат фаолияти учун мўлжаланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субьектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2004 йил 2 сентябрдаги 413-қарори.
  • 2011 йил 10 июндаги 76/4-13 сонли Ўзбекистон Республикаси Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарорини ижросини таъминлаш.
  1. VII.Жамиятнинг Молиявий иқтисодий ахволи тўғрисида 

МАЪЛУМОТ

Кўрсаткичлар 01.01.2014 й. 01.01.2015 й.
1. Ишчилар сони (киши) 36
2. Асосий воситалар 246032.3 629507
3. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати 41071.7 358254.4
4. Айланма активлар жами 1009620.1 943874.5
5. Товар ва хом ашё захиралари 0 67600
6. Дебиторлик қарзлар жами 87864.4 207515.5
7. Мажбуриятлар жами 244330.8 1035452.5
8. Кредитор қарздорлик жами 244330.8 1035452.5
9. Бюджетга жами қарздорлик 41870.2 515879
10. Иш хақидан қарздорлик 31233.2 130942.9
11. Даромад солиғи тўланганга қадар умумий молиявий натижа   584580.3 774969,2
12. Соф фойда 131430,7
13. Зарар 104133.2
14. Хисобланган дивидендлар (жами) - -
15. Картотека - 2300000
16. Изоҳ - -
  1. “SIRG`ALI  DEHQON BOZORI” АЖ

ТОМОНИДАН 2015 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР РЕЖАСИ.

  1. Жамият қошидаги “ELGA XIZMAT SIRG`ALI  SAVDO”       МЧЖ нинг хўжалик фаолиятини ривожлантириб, хўжаликлар, фермерлар ва бошқа тадбиркорлар билан шартномалар тузиб, бозордаги нарх навони жиловлаш мақсадида маҳсулотларни арзон нархларда сотишни ташкиллаштириш.
  2. Янги иш жойларни барпо этиш.Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-қарорига муофиқ бўлган стационар савдо шахобчалардаги савдо жойларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш ва уларни амалга ошириш.
    1. Сирғали-3 бозор шахобчасида савдо расталарни қайта таъмирлаш.
    2.  Тасдиқланган дислокация бўйича салқин ичимликларни  сотилиш учун бозор ва шахобчалар ҳудудида махсус расталар ташкил қилиб, ер майдонини ва расталарни ижарага бериш.
    3. Сирғали-7 бозор шахобчасида савдо расталарни таъмирлаш.
    4. Жамиятга тегишли хоналарни ижарага бериш.
    5.  Жамиятга тегишли барча шаҳобчаларни таъмирлаш ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.
  3. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бозор ва шаҳобчалар ҳудудида бош турган савдо жойларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш ва савдо шахобчалари сонини кўпайтириш ва ижарага тушумларини ошириш.
  4. Вилоятларидан ун-тегирмонлар билан шартнома тузиш, вилоят унларни ахолига арзон нархларда етказиб бериш ва тўлов терминаллари орқали сотиш.
  5. Жамият Уставида белгиланган бошқа хизматларни кўрсатиш.

    

  1. БОШҚА АСОСИЙ РЕЖАЛАР.

Жамиятнинг 2014 йил учун белгиланган фаолиятида сохага тегишли ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва президентимиз маърузаларида кўрсатилган масалаларни бажаришга асосий этибор берилади. Хусусан, барча хаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича мухокама қилиб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

              Хозирги кунда асосий бозоримизнинг бўш турган худудларидан унумли фойдаланиш тадбирлари кўрилмоқда.

            Жамиятнинг 2014 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларини биринчи навбатда Умумий йиғилиш ва Кузатув Кенгаши томонидан белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади. Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этишчораларни кўриш, олинган даромадларни тўғри  шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни 2015 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишини, жой ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлаш каби ишлар режаси белгиланади ва амалий ишлар олиб борилади.  

2015 йил учун тузилган даромадлар ва харажатлар смета режасида 2015 йил давомида 854 000 минг сўм жой ҳақи, 43 320 минг сўм хизмат ҳақи, жамият бино ва иншоотларини ижарасидан 240 640 минг сўм ва бозор инфратузулмасидан фойдаланганлиги  учун тадбиркорлардан 129 760 минг сўм даромад олиниши кўзда тутилган бўлиб, жами йиллик даромад режаси             1 269 428 минг сўмни ташкил этади. 2015 йилни 151 349 минг сўм соф фойда билан якунлаш кўзда тутилган.  Йил давомида даромадлар ва харажатлар сметасида кўрсатилган режани бажариш учун амалий ишлар қилинмоқда.

Мобил версияси

responsive web design

Хира курадиганлар учун

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 18
Telefon / faks orqali: 32
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 2
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 2
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 55
Ko’rib chiqilmokda: 14
Javob yuborildi: 41

ОБУНА БЎЛИШ

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

govuz mygovuz

depo rfb

finans cbank

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

   

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Copyright © 2015-2024 "Sirgali Dehqon Bozori" Акциядор жамияти
Сайтни ишлаб чиқувчи — «Ayuda Group»