Жамиятнинг ҳужжатлари
  • RU
  • UZ

Сирғали деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг филиали

1.Умумий коидалар

1.1. Мазкур Низом “Сирғали деҳқон бозори” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда - жамият) филиаллари мақомини белгилайди ва уларнинг ишини, раҳбарларини тайинлаш тартибини, шунингдек филиалларнинг ҳукуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

 1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва жамиятнинг Уставига, жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларига ва жамият филиалининг иш фаолиятидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

  1. Жамият филиалининг ҳуқуқий ҳолати.
  1. Филиал жамиятнинг жамият жойлашган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки уларнинг бир қисмини амалга оширадиган алоҳида бўлинмасидир.

Жамиятнинг филиали юридик шахс бўлмайди. У жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Жамиятнинг филиалга бериб қўйилган мол-мулки жамиятнинг балансида ҳисобга олинади.

Филиалнинг раҳбари жамият директори томонидан тайинланади ва жамият томонидан берилган ишончнома асосида иш юритади.

Филиал фаолияти учун жавобгарлик уларни ташкил этган ва очган жамият зиммасида бўлади.

Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

III. Жамият филиалини ташкил этиш тартиби

3.1. Акциядорлик жамияти филиали жамият Кузатув кенгаши қарори билан ташкил этилади.

3.2. Жамиятнинг филиаллари деганда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида жамият бўйича чиқарилган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2003 йил 21 апрелдаги “437”–сонли қарорида кўрсатилган филиаллар тушунилади. Жамиятнинг филиаллари 8 та бўлиб, улар қуйидаги манзилда жойлашган:

  1. Сирғали-3 “Ярмарка”  559 та ўринли қишлоқ – хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Сирғали -3 мавзеси Янги Сирғали ва Массон  кўчалари кесишувида жойлашган;
  2. Сирғали-6  343 та ўринли қишлоқ – хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Сирғали -6 мавзеси Янги Сирғали кўчасида жойлашган;
  3. Сирғали-1 64 та ўринли қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Сирғали - 1 мавзесида жойлашган;
  4. Сирғали-7 40 та ўринли қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Сирғали -7  мавзесида жойлашган.
  5. Эркин  15 та ўринли қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Чош тепа кўчасида жойлашган.
  6. Янги Қўйлиқ-5 74 та ўринли қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Қўйлиқ-5 мавзесида жойлашган.
  7. Қўйлиқ-6 20 та ўринли қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Қўйлиқ-6 мавзесида жойлашган.
  8. Авиасозлар 9 та  ўринли қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган филиал. Сирғали тумани, Локамантив кўчасида жойлашган.

3.3. Жамиятнинг янги филиалини ташкил этиш учун Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорларида белгиланган тартиб бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг бозорнинг филиалига ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

3.4. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида филиалнинг жойлашган ўрни, ихтисослашуви, иш тартиби, ундаги савдо ўринларининг сони ва жойлашиши мажбурий тартибда белгиланади.

3.5. Филиалда қуйидагилар бўлиши керак:

асфальтланган (чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиш бозоридан ташқари), яхши ёритилган, ёндош ҳудуддан тўсиқ билан ажратилган савдо майдони;

иш вақти тугагандан кейин ёпиладиган кириш ва чиқиш жойлари;

номи, ихтисослашуви ва иш тартиби кўрсатилган ҳолда давлат тилида расмийлаштирилган пешлавҳа;

жиҳозланган ва тартиб рақамлари қўйилган турғун ҳамда мавсумий савдо расталари ва савдо қилиш учун жойлар, турғун савдо шохобчалари (шу жумладан павильонлар). Бунда бозор маъмурияти тасдиқлаган ва бозор объектларининг жойлашиш схемаси кўринарли жойга осилган ва объектларнинг амалда жойлашган ўрни, шунингдек бозор расталари ва савдо ўринларининг жойлашиши харидорларнинг бозорда эркин юришини ҳамда савдо расталари ва жойларига бемалол боришини таъминлаши керак;

буюмларни сақлаш жойлари, дезинфекцияловчи моддаларни сақлаш, гўшт маҳсулотларини майдалаш (гўшт сотишда) учун алоҳида хоналар;

сотувчилар ва харидорлар учун аравачаларни прокатга бериш пункти;

ўлчов–тортиш воситаларини прокатга бериш пункти (илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорларидан ташқари);

авария ҳамда фавқулодда вазиятлар ҳолатларида ёнғинни ўчириш ва аҳолини хабардор қилиш воситалари;

филиал ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, жамоат ҳожатхоналари, сув қувурлари, юз-қўл ювгичлар, ахлат тўплагичлар, радиоузел ва бошқа зарур инфратузилма объектлари.

  IV. Жамият филиали раҳбарини тайинлаш тартиби.

  1. 4.1. Филиал раҳбари жамият Директори томонидан ишга қабул қилинади.

4.2. Филиал раҳбари Директор томонидан тайинлангандан кейин, у билан мажбуриятларни бажариш юзасидан меҳнат шартномаси тузилади ва жамият томонидан берилган ишончнома асосида иш юритади.

4.3. Филиал раҳбарига жамият томонидан филиалда жойлашган мол-мулклар руйхати тақдим этилиб, ҳар бир мулкнинг аҳволи, баҳоси ва бошқа тегишли маълумотлари кўрсатилиб, филиал раҳбари жавобгарлигига мол-мулклар далолатнома асосида топширилади. Филиал раҳбари мазкур мол-мулкларни бутлигича сақланишига жавобгар бўлади.

  1. Филиали раҳбарининг ваколатлари.
  1. Жамият филиали раҳбарининг ваколатига Жамият филиалининг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради.

Жамият филиали раҳбарининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Акциядорлар Умумий йиғилишининг, жамият Кузатув кенгашининг, жамият ижроия органи раҳбарининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
  • Жамият номидан ишончнома асосида филиал ишини юритиш, унинг манфаатларини ифодалаш;
  • филиал ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш юзасидан жамият Директорига таклифлар киритиш;
  • Жамиятнинг Директорининг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлари ва кўрсатмаларини бажариш;
  • Жамият филиали номидан ҳужжатларни ҳамда ҳисоботларни директорга тақдим этиш учун имзолаш;
  • Жамият филиалига топширилган жамият мол-мулкини ва бошқа ашёларни сақланишини таъминлаш;

Филиал раҳбари қуйидагиларга мажбур:

  • Жамият филиали кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш, жой хақи тушуми, ижара тўлови ва бошқа филиал бўйича жамиятга тўланадиган тўловларни ўз вақтида ундирилишини ваколатига доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилиш, бозор томонидан кўрсатиладиган хизматларни ташкил этиш, санитария ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, электр қуввати ва ичимлик сувини тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилиш;
  • Филиалдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ижара ва инфратузилмадан фойдаланганлик учун шартномалар тузилиши ва улар томонидан шартнома асосида пул тўловларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
  • Савдо расталарини фақатгина тадбиркорлик гувохномаси мавжуд бўлган тақдирда ёки ўзи етиштирганлиги тўғрисидаги намунавий маълумотномасига эга бўлган фуқароларга ажратиш;
  • Жамият даромадлар ва харажатлар сметаси режаларини филиал бўйича бажарилишини таъминлаш.
  • Жамиятнинг йиллик бизнес режа, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларини филиал бўйича бажарилишини таъминлаш;
  • филиални ходимлари малакасини оширишни таъминлаш, ходимларнинг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали равишда фойдаланиш бўйича чораларни кўриш;
  • филиал ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилиниши ва меҳнати муҳофаза қилиниши таъминлаш;
  • филиал ходимлари томонидан Жамият фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • Бир ойда бир марта Директор олдида филиалнинг ойлик ҳисоботини тақдим этиш;
  • сотувчиларни қатъий ажратилган савдо ўринлари бўйича жойлаштириш;
  • филиал ишларини ва филиал фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни, филиал жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
  • жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, филиалнинг нормал фаолият кўрсатиши учун, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти бўйича зарур шароитларни таъминлаш;
  • филиал майдонини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
  • ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
  • қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
  • Филиалга тегишли бўлган электр ва сув сарфи ўлчагичларини ваколатсиз шахслар тега олмайдиган даражада сақланишини таъминлаш, ушбу ўлчагичларни тўғри ишлашини таъминлаш;
  • Қонунчилик ва мазкур низомга мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
  1. Филиал раҳбарига ойлик иш ҳақидан ташқари моддий рағбатлантириш пули берилиши филиалнинг жамият фаолияти самарадорлигига қушган ҳиссасига (филиал раҳбарининг) қараб жамият директори томонидан алоҳида мукофот пули берилиши мумкин.
  1. Жамият филиали раҳбарининг жавобгарлиги.
  1. Жамият филиали раҳбари ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда (хусусан, электр, сув ўлчагичларини меъёрида ишлаши, белгиланган режадан ортиқ ишлатилмаслиги, бузилишига йул қуйилмаслиги ва бошқа тегишли вазифалар) жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши хамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
  2. Филиалнинг ишида бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.
  3. Филиал раҳбари унга хизмат мавқеи билан ишончнома асосида берилган ҳуқуқлардан ўзи меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.
  4. Филиал раҳбари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида, жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида ва жамият Уставига мувофиқ жамиятга етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмда жамият олдида жавоб беради.

Жамият директори           С.А.Исмоилов

Мобил версияси

responsive web design

Хира курадиганлар учун

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 18
Telefon / faks orqali: 32
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 2
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 2
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 55
Ko’rib chiqilmokda: 14
Javob yuborildi: 41

ОБУНА БЎЛИШ

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

govuz mygovuz

depo rfb

finans cbank

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

   

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Copyright © 2015-2024 "Sirgali Dehqon Bozori" Акциядор жамияти
Сайтни ишлаб чиқувчи — «Ayuda Group»