Овоз бериш
  • RU
  • UZ

Сирғали деҳқон бозори” АЖнинг

1 январ 2014 йилдан 31 декабр 2014 йилгача

 бўлган даври молиявий  хўжалик фаолияти юзасидан

ўтказилган тафтиш комиссиясининг

ҲИСОБОТИ

Бизлар «Сирғали деҳқон бозори» АЖ тафтиш комиссиясининг раиси Д.С.Саидбекова, тафтиш комиссия аъзолари Д.Сапаева ва Г.Ибрагимовалар томонидан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қонуни»нинг 107-моддасига асосан «Сирғали деҳқон бозори» АЖнинг 2014-йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш ишини олиб бордик.

Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий хўжалик фаолияти юзасидан "Osiyo-Audit” аудиторлар ташкилоти аудитори Қодиров Иззатулло томонидан ташқи аудиторлик текширувиўтказилган ва ижобий аудиторлик хулосаси мавжуд.

Тафтиш комиссияси текширувидан ўтказилган бухгалтерия ҳужжатларининг тузилиши, сақланиши, хисоботларнинг тайёрланиш ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъект маъмурияти жавобгар ҳисобланади.

Жамият фаолиятининг асосий турлари қўйидагилардан иборат:

- Қишлоқ хўжалик махсулотларининг савдосини ташкил килиш учун керакли шароитларни яратиш.

- Жисмоний ва юридик шахсларга бир йил, чорак мобайнида ёки бир ой давомида савдо жойларини ижарага бериш.

- Озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2003 йил 15 апрелдаги 835-сонли баённомасига асосан «Сирғали деҳқон бозори» АЖ таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар қайта руйхатдан ўтказилган, яъни жамиятнинг Низом жамғармаси 650000 000 сўм қилиб белгиланиб, 650 000 дона эгаси ёзилган оддий акцияларга бўлиниб, улардан ҳар бир дона акциянинг номинал қиймати 1000 сўмга тенг қилиб белгиланган ва улар қуйидагича тақсимланган:

- Тошкент шаҳар Ҳокимияти улуши 95,54 фоиз – 621023,0 минг сўм ёки 621023 дона акция.

- Эркин савдо улуши – 3,35 фоиз 21,774 минг сўм ёки 21774 дона акция.

- Меҳнат жамоаси улуши – 0,7 фоиз 423,0 минг сўм ёки 423 дона акциядан иборат.

2014 йил 1 январ ҳолатига жами 650 000 000 сўмлик 650 000 дона акциялар тўлиқ жойлаштирилган.

«Сирғали деҳқон бозори» АЖ савдо жойлари дислокацияси бўйича жами бўлиб шахобчалар билан 1124 та савдо ўриндан иборат.

Жамиятнинг 2014 йил якуни буйича жами даромадлари – 1267704.8 минг сўмни ташкил этади. Шундан жой ҳақи буйича даромади – 818392.1минг сўм, хизмат ҳақи – 38472.9минг сўм, ижара ҳақи – 270918.6минг сўм, коммунал хизматлар – 388.5минг сўм, ва бошқа даромадлар – 1445.6минг сўмни ташкил килган.

Асосий ҳаражатлар бўйича жами –  656037.3 минг сўм бўлиб, шундан ДСИга ажратма – 611667.6 минг сўм, 1.6% пенсия фонди – 20283.3минг сўм, 1,4% йул фонди – 17747.9минг сўм, 0,5% мактаб фонди – 6338.5 минг сўмни ташкил қилган.

Жамиятнинг жорий ҳаражатлари жами – 431682.2минг сўм бўлиб, шундан ишчи ходимларнинг иш ҳақи – 170274.2 минг сўм, иш ҳақи фондидан 25% ижтимоий ажратмага – 42056.1минг сўм, электр энергия ҳаражатлари – 23352.4минг сўм, чиқинди ҳаражатлари – 43983минг сўм, асосий воситалар эскириши – 29162.1минг сўм,сув ва канализация тўловлари – 58669.9минг сўм,  дезинфекция ҳаражатлари – 1543.2 минг сўм, банк хизматлари учун фоиз – 4298.6 минг сўмва бошқа ҳаражатлари  - 58342.7минг сўмни ташкил килган.

Жамиятнинг 2014 йил 1 январ ҳолатига жами бўлиб – 1035452.5минг сўм кредиторлик қарзи мавжуд. Шундан муддати ўтган қарздорлик 610748.1 минг сўмни ташкил этади.

Юкоридагилардан келиб чикиб, «Сирғали деҳқон бозори» АЖнинг 2014 йил молиявий хўжалик фаолияти буйича ҳисоботлари ижобий деб топилди.

Мобил версияси

responsive web design

Хира курадиганлар учун

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 18
Telefon / faks orqali: 32
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 2
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 2
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 55
Ko’rib chiqilmokda: 14
Javob yuborildi: 41

ОБУНА БЎЛИШ

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

govuz mygovuz

depo rfb

finans cbank

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

   

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Copyright © 2015-2024 "Sirgali Dehqon Bozori" Акциядор жамияти
Сайтни ишлаб чиқувчи — «Ayuda Group»