Asosiy
  • RU
  • UZ

«SIRG`ALI DEHQON BOZORI» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ

НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ

2015 йил 05 май   Тошкент шахри

            Акциядорларнинг 2014 молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, Сергели-6 мавзесидаги, жамиятнинг маъмурий биносида 2015 йил 5 май куни ўтказилди. Йиғилишда 633571 овозга эга 6 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 97,47% ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш хуқуқига эга.

            Жамият Устав жамғармасининг 95,54%га эгалик қилувчи Тошкент шаҳар хокимияти номидан ишончнома асосида Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бўлим бошлиғи Хайдаров Бахтиёр Тулкунович қатнашди.

            Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Хайдаров Б.Т.– Тошкент шахар Савдо Департаменти бўлим бошлиғи

Камолов Т.К. – Жамият Кузатув Кенгаши аъзоси

ИсмоиловС.А. – «Сирғали дехқон бозори» АЖ директори.

            Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидаги  сайланди:

Н.Низомова

            Йиғилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:

Н.Аликулова, М.Туляганов ва Ш.Қувонов

            Йиғилишга жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзоси Т.К.Камолов раислик қилди.

Йиғилиш кун тартиби:

1. «Sirg`ali dehqon bozori» АЖнинг 2014 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига баҳо бериш.

2. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.

5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

6. Жамиятнинг 2014 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдори ва тўлаш тартибини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

9. Жамият директорини сайлаш.

10. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

11. Жамиятнинг Тафтиш ҳайъатини сайлаш.

12. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижроия орган хақида”ги низомини тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Умумий йиғилиш ҳақида”ги низомни тасдиқлаш.

         14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомни тасдиқлаш.

          15.Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Тафтиш комиссияси ҳақида”ги низомни тасдиқлаш.

          16. Жамиятнинг уставига ўзгартириш киритиш.

Йигилиш регламенти қуйидагича тасдиқланди:

Асосий масалаларга 10 минутгача.

Сўзга чиқувчиларга 5 минутгача.

Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала бўйича жамият директори С.А.Исмоиловнинг ҳисоботи тингланди. Жамият директориўз ҳисоботида 2014 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, 2015 йилга режалаштирилган ишлар хақида хисобот берди, жумладан жамият 2014 йилнинг якуни бўйича, 1.083.300 минг сўм ялпи даромад режасини 1.267.700 минг сўмга, ёки 117% га бажарилгани, шу жумладан жой хақи режаси 834.000 минг сўм бўлган холда, амалда 818.400 минг сўм ёки 98% га, хизмат хаққи режаси 41.400 минг сўм бўлган холда, амалда 38.500 минг сўмга ёки 93% га бажарилгани ҳақида ҳисобот берди.

Жамият томонидан 2014 йилнинг сентябр ойида аҳолига асосий турдаги арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини савдо терминаллари орқали сотишни йўлга қўйиш мақсадида янгидан «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖи ташкил этилган бўлиб, 2014 йилнинг 4-чораги мобайнида «Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖининг товарайланмаси 145.7 млн. сўмни ташкил этиб, бунда асосан давлат захирасидан арзон гўшт махсулоти сотилганини маълум қилди. 2014 йилда 1582.3 минг сўм соф фойда билан якунлаганлигини таъкидлаб ўтди.

Жамият бино ва иншоотларини ижарага бериш ва инфратузилмадан фойдаланганлик учун тўлов режаси 207.900 минг сўм бўлган ҳолда амалда 409.006 минг сўмга ёки режа 197% га бажарилганини билдирди.

Даромадлар режаси ошириб бажарилгани сабабли, даромадга боғлиқ мажбурий ҳаражатлар хам ошгани, жумладан: бозорлар даромадларидан маҳаллий бюджетга 50% ажратма режадаги 522.700минг сўм ўрнига 611.700минг сўмга, яъни 89.000 минг сўмга кўп, мақсадли жамғармаларга 3.5% мажбурий ажратмалари (пенсия, йўл, мактаб фондларига) режадаги 37.915,5 минг сўм ўрнига 44.369,7 минг сўм ёки 6.454,2 минг сўмга кўп хисоблангани хақида хисобот берди.

Жорий харажатлардан, Жамият ишчи-ходимларига ажратилган иш хақи миқдори 168,3 млн. сўмни ташкил этиб, бу режага нисбатан 23,2 млн. сўмга кам, иш хақи билан боғлиқ 25% тўлов мутаносиб равишда 5.8 млн. сўм кам ажратилди. Бунинг сабаби, жамиятда бўш иш ўринларининг мавжудлиги хақида хисобот берди.

Жамиятнинг жами даромади кўрсатгичи 117%га ошириб бажарилишига қарамасдан, жамиятнинг мажбурий ва жорий харажатлари ошиб кетгани боис, 2014 йилдаги соф фойдаси режаси 132017,25 минг сўм бўлган холда, амалда 131430,72 минг сўм соф фойда олинганини, ушбу кўрсатгичлар жамият ташқи аудитори “OSIYO AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан қайд этилганини маълум қилди.

            Сўз охирида 2015 йилда жамият даромадларини ошириш ва харажатларни қисқартириш хисобига 2013 йилда кўрилган қопланмаган зарарни бартараф этиш чоралари кўрилиши режалаштирилганини маълум қилди. (хисобот тўлалигича илова қилинади).

            Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала бўйича «OSIYO AUDIT» МЧЖнинг 2014 йил якуни бўйича ўтказилган аудит текшируви хулосасини жамият бош хисобчиси Л.А.Аллаев ўқиб эшиттирди. Жумладан, аудит текшируви натижасига кўра, жамият молиявий ва хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасидаги қонунчиликка мувофиқ келиши таъкидланди. (аудиторлик текшируви хулосаси илова қилинади).

             Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосасини Д.Сапаева йиғилганларга ўқиб эшиттирди, жумладан, Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилган тафтишга хамда жамият ташқи аудитори “OSIYO AUDIT”МЧЖ Аудиторлик ташкилотининг 2015 йил 20апрелдаги 36/37-сонли ижобий аудиторлик хулосасига асосланиб, тафтиш комиссияси:

- жамият йиллик хисоботи хамда йиллик бухгалтерлик хисоботида, шунингдек молиявий хужжатларида кўрсатилган маълумотлар ишончли эканлигини қайд этгани;

- 2014 йилнинг якуни бўйича жамиятда афилланган шахслар билан битимлар, шунингдек йирик битимлар тузилмаганлиги бухгалтерлик хисоботларида акс эттирилганлигини эътироф этган ҳолда жамият йиллик хисоботи ҳамда йиллик бухгалтерлик хисоботида қайд этилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлаш учун етарли асосларга эга эканлиги қайд этилгани билдирилди. (тафтиш хайъатининг хулосаси илова қилинади).

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

            Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.А.Аллаев сўзга чиқиб, жамиятнинг 2014 йил якуний баланси хақида ахборот берди. Жумладан,

Актив Сумма Пассив Сумма
1. Асосий воситалар бошланғич қиймати 629507,0 Устав капитали 650 000,0
2. Узоқ муддатли инвестиция 25 533,5 Захира капитали 65653,9
3. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - Тақсимланмаган фойда, зарар 27297,5
4. Товар-моддий захиралар 67600,0 Мақсадли тушумлар 156,1
5. Кечиктирилган харажатлар 696272,7 Бюджет бўйича қарзлар 515879,0
6. Пул маблағлари 13897,3 Меҳнатга хақ тўлаш қарзи 130942,9
7. Дебиторлар жами 207515,5 Бюджетдан ташқари қарзлар 80520,1
8. Бошқа жорий активлар - Бошқа кредиторлик қарзлар 5327,5
Актив бўйича жами 1929160 Пассив бўйича жами 1929160

Раислик қилувчи акциядорлардан кўрилган масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

            Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият Кузатув Кенгаши аъзоси Камолов Т.К. хисобот йилидаги Кузатув Кенгашининг фаолияти бўйича хисобот берди. Жумладан, Кенгаш томонидан 2014 йил учун тасдиқланган «Бизнес-режа»нинг жамият ижроия органи томонидан бажарилиши таҳлил қилиб борилгани, шу билан бирга жамият ижроия органининг хар чоракда хисоботлари тингланиб, мавжуд дебиторлик қарзларини ундириш ишларини жадаллаштириш, бу каби қарзларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик, даромадлар ва харажатлар сметаси кўрсаткичларини бажариш, белгиланган харажатлардан ортиқ харажатга йўл қўймаслик, жамият қошида ташкил этилган “Элга Хизмат Сирғали Савдо” МЧЖ фаолиятига доир масалалар кўрилгани хамда Хукуматимиз томонидан қабул қилинган фармон, қарор ва фармойишларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан тавсиялар бериб борилгани, шунингдек, жамият ижроия органига вақтинчалик рахбар тайинлаш масаласи, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилгани, хар чорак якуни бўйича жамият Тафтиш комиссиясининг жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаси тинглаб борилгани хақида хисобот берди. (жамият Кузатув Кенгаши хисоботи илова қилинади).

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги олтинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.А.Аллаев сўзга чиқиб, жамиятда 2014 йил якуни бўйича даромад режалари кўрсаткичлари 184404.8 минг сўмга яъни 17% га ошириб бажарилишига эришилди, лекин жамиятда 2012 йил якуни ва 2013 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича ушбу орган томонидан тузилган Далолатнома асосида жамиятга қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий жарималар суммаси 2161520.41 минг сўмни ташкил этганлиги. Жамиятда 2014 йилда жорий мажбурий ҳаражатлардан ташқари йил якуни бўйича жамият 131430.7 минг сўм фойда кўрилгани 2014 йилда кўрилган фойданинг -104133,2 минг сўмлик 2013 йил якуни бўйича кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилганлиги бухгалтерия реестрларида акс эттирилганлиги, қолган 27 297,50 минг сўм қисми эса жамиятнинг 2015 йил 1 январ ҳолатига жамиятнинг баланс кўрсаткичларига мувофиқ, захира жамғармасига йўналтириш таклифи киритилаётганини маълум қилди.

Мажлис раиси Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси, хамда жамият Уставининг 8.1-моддасига мувофиқ, соф фойдадан 27 297,50 мингсўм қисмини жамият захира жамғармасига йўналтириш зарурлигини таъкидлади, соф фойданинг қолган 104133,2 сўмини жамиянинг 2013 йил якуни бўйича кўрилган 104133,2 минг сўм кўрилган зарарини қоплаш учун йўналтириш таклифи киритди.

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

            Йиғилиш кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият директори С.А.Исмоилов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган Бизнес-режаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Бизнес-режасидаги 2015 йилга режалаштирилган ишлар, даромад олиш манбалари, соф фойда режаси йиғилиш иштирокчилари томонидан мухокама этилди. (Бизнес-режаси тўлалигича илова қилинади).

Маърузачининг берилган саволларга жавобидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

            Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.А.Аллаев сўзга чиқиб, Кузатув Кенгашининг мажлис қарорига мувофиқ 2015 йил учун даромадлар ва ҳаражатлар сметаси маъқуллангани, сметанинг ялпи даромад қисми 1269.4 млн.сўм, жами мажбурий ҳаражатлар  миқдори 656,9 млн.сўм, шундан бозор даромадидан давлат бюджетига 50% ажратма миқдори 612,5 млн.сўм, жорий харажатлар 461,2 млн.сўм, соф фойда 151,3 млн.сўм этиб тасдиқлаш юзасидан таклиф киритилаётгани, жорий йил давомида даромад манбаларидан жой хақи, хизмат хақи ва ижара хақи миқдорларининг ўзгариши, шунингдек харажат қисмидаги белгиланган солиқлар ставкалари, ойлик маошлари, хизмат кўрсатувчи корхоналар хизмат хақлариўзгариши юз берганда, бубилан боғлиқ сметага ўзгартириш киритиш ваколати акциядорларнинг умумий йиғилиши рухсати билан жамият Кузатув Кенгашига берилишини сўради. (Даромадлар ва харажатлар сметаси илова қилинади).

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кунтартибидагитўққизинчимасалабўйичараисликқилувчижамият Кузатув кенгашининг 2014 йил 25 августидаги қарорига асосан жамият директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган С.А.Исмоилов ва 2015 йил 5 январидан тозалик бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаётган А.Мирзаевларнинг номзодлари жамият директорлигига номзод этиб кўрсатилганлигини билдирди ҳамда уларнинг меҳнат фаолияти билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Раисликқилувчиакциядорларданушбумасалабўйичаовозберишбюллетенларигаўзмуносабатларинибилдиришларинисўради.

Раисликқилувчикунтартибидагиўнинчимасалагаўтиб, 2015 йилда жамиятнингКузатувКенгашиаъзолигиганомзодлартарқатилгановозберишбюллетенларидакелтирилганлигинибилдириб, акциядорларданушбумасалабўйичакумулятив овозбериш йўли билан овоз бериш бюллетенларигаўзмуносабатларинибилдиришларинисўради.

Раисликқилувчикунтартибидагиўнбиринчимасалагаўтиб, жамиятнингТафтишкомиссиясиаъзолигиганомзодлартарқатилгановозберишбюллетенларидакелтирилганлигинибилдириб, акциядорларданушбумасалабўйичаовозберишбюллетенларигаўзмуносабатларинибилдиришларинисўради.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.Аллаев жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижроия орган хақида”ги низоми Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлигини билдирди ва акциядорлардан фикр билдиришларини сўради.

Мажлис қатнашчилари томонидан ушбу масала бўйича саволлар бўлмади.

Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол бўлмаганлиги сабабли акциядорлардан бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.Аллаев жамиятнинг янги таҳрирдаги “Умумий йиғилиш ҳақида”ги низоми Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлигини билдирди ва акциядорлардан фикр билдиришларини сўради.

Мажлис қатнашчилари томонидан ушбу масала бўйича саволлар бўлмади.

Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол бўлмаганлиги сабабли акциядорлардан бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.Аллаев жамиятнинг янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низоми Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлигини билдирди ва акциядорлардан фикр билдиришларини сўради.

Мажлис қатнашчилари томонидан ушбу масала бўйича саволлар бўлмади.

Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол бўлмаганлиги сабабли акциядорлардан бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Л.Аллаев жамиятнинг янги таҳрирдаги “Тафтиш комиссияси ҳақида”ги низоми Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлигини билдирди ва акциядорлардан фикр билдиришларини сўради.

Мажлис қатнашчилари томонидан ушбу масала бўйича саволлар бўлмади.

Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол бўлмаганлиги сабабли акциядорлардан бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

Раислик қилувчи кун тартибидаги ўн олтинчи масалага ўтиб, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни талабларидан келиб чиқиб жамият уставига киритилаётган ўзгартириш лойиҳаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Мажлис қатнашчилари томонидан ушбу масала бўйича саволлар бўлмади.

Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол бўлмаганлиги сабабли акциядорлардан бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

Раислик қилувчи умумий йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганини айтиб, овоз бериш натижалари саноқ хайъати томонидан аниқлангунга қадар танаффус эълон қилди.

(танаффусдан сўнг)

Саноқ Ҳайъати мажлис қатнашчиларини овоз бериш натижалари билан таништирди.

1-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

2-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

3-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

4-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

5-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

6-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

7-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

8-масала

Ёқлаган12548 – 1,98%

Бетараф       0 – 0,0%

Қарши     621023 – 98,01%

9-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф           0 – 0,0%

Қарши              0 – 0,0%

10-масала

1. Шамуратов Б.А                 633571- та овоз

2. Хакимов Р.А.                     633571 - та овоз

3. Камолов Т.К.                    633571 - та овоз

4. Арипов А.У.                      633571 - та овоз

5. Парманов Н.                      633571 - та овоз

11-масала

1. Сапаева.Д              633571 – 100%

2. Саидбекова.Д        633571 – 100%

3. Ибрагимова.Г        633571 – 100%

12-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф               0 – 0,0%

Қарши                 0 – 0,0%

13-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф               0 – 0,0%

Қарши                 0 – 0,0%

14-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф               0 – 0,0%

Қарши                 0 – 0,0%

15-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф               0 – 0,0%

Қарши                 0 – 0,0%

16-масала

Ёқлаган  633571 – 100%

Бетараф               0 – 0,0%

Қарши                 0 – 0,0%

            Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР

АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. «Сирғали деҳқон бозори» АЖнинг 2014 йил якуни бўйича иш фаолияти юзасидан жамият директорининг хисоботи тасдиқлансин ва унинг ишига ижобий баҳо берилсин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ)

2. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан «OSIYO AUDIT» МЧЖнинг 2015 йил 20апрелдаги 36/37-сонли ижобий аудиторлик хулосаси тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2014 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик баланси тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

5. Жамият Кузатув Кенгашининг 2014 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

6. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича кўрилган 131430.7 сўм соф фойдасининг 27 297,50 минг сўми жамият захира фондига йўналтирилсин, қолган 104133.2 минг сўми, 2013 йилда кўрилган зарар 104133.2 минг сўмни қоплаш учун йўналтирилсин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси етарли овоз бўлмаганлиги сабабли қабул қилинмади ва қайта ишлаб чиқиш учун қолдирилди. (ёқлаган 12548 та овоз – 1.98%, қарши  – 621023 та овоз – 98.01%, бетараф- йўқ).

9. Жамият директори этиб Исмоилов Сирожиддин Ахмадович сайлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

10. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:

10.1.  Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович                633571 - та овоз

10.2.  Хакимов Рауф Арипович                                     633571 - та овоз

10.3.  Комолов Толмас                                                    633571 - та овоз

10.4.  Арипов Алишер Ульмасович                              633571 - та овоз

10.5.  Парманов Нодир                                                    633571 - та овоз

11. Жамият Тафтиш комиссиясига қуйидагилар сайлансин:

11.1. Сапаева Диларом - ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ.

11.2. Саидбекова Дильбар - ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ.

11.3. Ибрагимова Гульчеҳра - ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ.

12. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижроия орган ҳақида”ги низоми тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Умумий йиғилиш ҳақида”ги низоми тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаш ҳақида”ги низоми тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Тафтиш комиссияси ҳақида”ги низоми тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

16. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш киритилсин ва тасдиқлансин тасдиқлансин. (ёқлаган 633571 та овоз – 100%, қарши  – йўқ, бетараф йўқ).

Хира курадиганлар учун

Мобил версияси

responsive web design

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 4
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 2
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 10
Ko’rib chiqilmokda: 1
Javob yuborildi: 9

ОБУНА БЎЛИШ

Манзил: 100085, 

Тошкент шаҳри, Сиргали мавзеси,6

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

govuz mygovuz

depo rfb

finans cbank

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Тармоқ ҳақида кўпроқ маълумот - 47.4%
Ҳизматлар ҳақида кўпроқ маълумот - 26.3%
Мамлакатимиздаги долзарб янгиликлар - 10.5%
Жаҳон янгиликлари - 10.5%

Овозлар сони: 19
The voting for this poll has ended on: Март 9, 2025

   

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Copyright © 2015-2025 "Sirgali Dehqon Bozori" Акциядор жамияти
Сайтни ишлаб чиқувчи — «Ayuda Group»